Ҳукумат чет элдаги мигрантларни қайтариши керакми?

Жамият 10029
image

Ўзбекистонда коронавирус аниқланганидан буён халқаро авиаташувлар тўхтатилганига қарамай Россия, Туркия, БАА, Қозоғистон каби мамлакатлардан минглаб мигрантлар олиб келинди. Афсуски, уларнинг кўпчилигида коронавирус инфекцияси аниқланди. 

Бугун жамоатчиликни қизиқтираётган савол бор: Ҳукумат ўзбекистонлик мигрантларини олиб келиш бўйича ишларни давом эттирадими? Бугунги вазият нимани тақозо этмоқда? Ушбу саволлар билан QALAMPIR.UZ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Акмал Бурхоновга юзланди. 

“Инсонпарварлик жиҳатидан, давлат сифатида мен олиб келиш тарафдориман. У – Ўзбекистон фуқароси, бундан воз кечиб бўлмайди. Бошқа давлатлар олиб келгани йўқ, чегараларини ёпиб қўйди. Ўзбекистон ҳозиргача олиб келганини эса мен қораламайман. Имкон бўлса, қолганларини ҳам олиб келиш керак. Лекин, ҳозир вазият шундайки, агар давлатимиз 100 фоиз хавфсиз бўлганда эди, мен ҳаммасини олиб келиш тарафдори бўлардим. Ҳозир биздаги ҳолат бошқа давлатларда ҳам мавжуд ва долзарб бўлиб турибди. 

Биз олиб келмаганимизда ҳам улар бошқа йўлларни топиб кирарди. Барибир касаллик тарқалиши мумкин эди, буни инкор қилиб бўлмайди. Чунки чегараларини 100 фоиз ёпган мамлакатларда ҳам касалланганлар ошаётганини кўришимиз мумкин. Бизда чет элдан олиб келинганлар билан касалланганлар сонини боғлаш – нотўғри. 

Шунинг учун олиб келмаслик керак эди, улар сабаб касаллик тарқалди дейиш ҳам беморларга, ҳам олиб келинганларга нисбатан адолатсизлик бўлади. Чунки улар ҳам пул топиш дарди билан борган. Ҳатто, жамоат иши, давлат иши билан бориб юқтирганлар ҳам бор. Улар орасида шифокорлар ҳам бор. Ҳозир буни муҳокама қилиш нотўғри деб ўйлайман”, дейди Бурхонов.

Ушбу видеоинтервьюни юқоридаги видеоплеерда ва YouTube’даги саҳифамизда томоша қилишингиз мумкин. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 423
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×