Ҳукумат биносида қуёш электр станцияси ишга туширилди
Жамият
−
11 Ноябрь 2022
6352Вазирлар Маҳкамаси биносида қуввати 630 кВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу қуёш фотоэлектр станцияси йилига 1,1 млн кВт-соатдан зиёд электр энергияси ишлаб чиқаради.
Макур станция Вазирлар Маҳкамаси биносини кундуз куни тўлиқ электр энергияси билан таъминлайди.
Бундан ташқари станция эҳтиёжидан ортган қисмини ҳудудий электр тармоқларига узатиш имкониятига ҳам эга.
Станция Президент раислигида қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги топшириқлар ижроси юзасидан амалга оширилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь