Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясига вақтинча бошлиқ тайинланди
Жамият
−
29 Август 2023
7960Бош прокурор ўринбосари Салом Самадов Исматовичга Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси бошлиғи лавозимини вақтинча бажариш юклатилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Салом Самадов 1990 йилда Харков юридик институтини тамомлаган. Прокуратура органларидаги меҳнат фаолиятини 1990 йилда Бухоро вилояти Файзулла Хўжаев тумани прокуратурасида бошлаган. 2005 йилдан 2008 йилгача Ўзбекистон Бош прокуратураси Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғининг ўринбосари бўлган.
2008 йилдан 2017 йилгача Хатирчи ва Кармана туманлари прокурори лавозимида ишлаган. 2017 йилда бир вақтнинг ўзида Президентнинг сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича давлат маслаҳатчиси ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши аъзоси бўлган.
2017-2018 йилларда Ўзбекистон Бош прокурорининг ўринбосари этиб тайинланган бўлса, 2018 йилдан 2022 йилгача Тошкент вилояти прокурори, 2022-2023 йилларда Қашқадарё вилояти прокурори бўлган.
LiveБарчаси