“Ҳудудгазтаъминот” мансабдори озодликка чиқди

3-саҳифа

image

2022 йилнинг 11 декабрь куни қамоққа олинган “Ҳудудгазтаъминот”нинг Тошкент вилояти филиали директори Музаффар Алиев озодликка чиқди. Бу ҳақда Тошкент вилояти прокуратураси хабар берди. 

Қайд этилишича, тергов ҳаракатлари давомида Алиевга нисбатан қўлланилган “қамоқ“ эҳтиёт чораси “гаров” эҳтиёт чорасига ўзгартирилган.

Бундан ташқари, Музаффар Алиевнинг лавозимидан четлаштириш тўғрисида Жиноят ишлари бўйича суднинг ажрими мавжуд.

“Терговга аралашиш ва тўсқинлик қилиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди”, дейилади расмий хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг 11 декабрь куни Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов раислигида ўтган аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан мутаносиб таъминлаш масалалари бўйича Республика штаби йиғилишида “Ҳудудгазтаъминот”нинг Тошкент вилояти филиали директори Музаффар Алиев қамоққа олингани айтилган эди. Йиғилишда Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошевнинг маълум қилишича, “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг Тошкент вилояти бўйича таркибий бўлинмаси бўлган “Ҳудудгаз Тошкент” филиали директори М.А.га нисбатан жиноят иши очилган ҳамда эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг