“Ҳозир вақти эмас” ЖССТ Трампга жавоб қайтарди
Олам
−
08 Апрель 2020
8909Аввалроқ, АҚШ Президенти Дональд Трамп Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини (ЖССТ) молиялаштириш масаласини қайта кўриб чиқиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг таъкидлашича, ҳозирги пайтда Трампнинг ушбу қарори ўринли эмас.
Ташкилот, асосан, АҚШ томонидан молиялаштирилади. Трамп эса ЖССТ учун муҳим бўлган ушбу молиявий ёрдамни тўхтатиб қўйиш учун ҳукуматга таклиф берган. ЖССТ'нинг Европадаги вакили Ханс Клугенинг фикрича, ҳозир бунинг вақти эмас. Чунки дунёнинг соғлиқни сақлаш тизими ҳозирда энг қийин даврни бошдан кечирмоқда.
"Минтақавий директор сифатида мен ЖССТга аъзо бўлган 53 мамлакат учун жавобгарман. Шуни сизга айтаман-ки, бу қарор ҳозир ортиқча. Биз ҳали ҳам ушбу пандемиянинг юқори босқичидамиз. Ҳозирда маблағни қисқартириш вақти эмас", дейди Ханс Клуге.
Маълумот учун, ЖССТга 1948 йилда асос солинган. У Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг соғлиқни сақлаш соҳасида ихтисослашган таркибий бир агентлиги ҳисобланади. Ташкилот бош идораси Швейцариянинг Женева шаҳрида жойлашган. Ташкилотнинг 150 та давлатда ваколатхонаси бор.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь