Ҳозир диплом мутлақо керак эмас – Шавкат Мирзиёев
Жамият
−
08 Октябрь 2021
17295Ўзбекистонда болаларга сифатли билим бериш учун диплом керак эмас. Бу ҳақда ЎзЛиДеПдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев сурхондарёлик сайловчилар билан учрашув чоғида айтиб ўтди.
Шавкат Мирзиёевнинг таъкидлашича, 25 йил ичида таълим, тиббиёт соҳасида ҳеч қандай ривожланиш, ўзгариш бўлмаган.
“Ислоҳотларга 5 йил бўлди. Бирорта муаллим, бирорта шифокор туриб айтсин, “25 йилда менга нима манфаат келтирди? деб айтсин, мен улардан кечирим сўрайман агар бу нотўғри бўлса”, дейди амалдаги давлат раҳбари.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Андижонда профессорлар билан учрашганини эслаб ўтди.
“Хирургия кафедраси мудири менга айтяпти “жаноб Президент 3 йил олдин 1 миллион 200 минг сўм ойлик олардим, ҳозир мен 20 миллион оляпман. Мен ўзимни олим, деб сезяпман, олим” дейди. Энди болаларимизга сифатли таълим бериш учун диплом керак эмас, ҳозир диплом мутлақо керак эмас. Касб керак! Билим керак! Сурхондарёга керак бўлган йўналишлар керак”, дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.