Ҳокимликдан тадбиркорга 436,6 млн сўм компенсация ундириб берилди

Жамият

image

Андижон вилоятида тадбиркор фойдасига шаҳар ҳокимлигидан 436,6 млн сўм компенсация ундириб берилди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси матбуот котиби Фаррух Тошпўлатов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.

Маълум бўлишича, текстиль маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи МЧЖга тегишли ер майдонининг маълум қисми давлат ва жамият эҳтиёжлари учун олинган бўлсада, ўз вақтида компенсация пуллари берилмаган. Шу сабабли, тадбиркор судга мурожаат этган.

Бўстон туманлараро иқтисодий судининг ижро ҳужжатига асосан даъвогар фойдасига жавобгар Андижон шаҳар ҳокимлигидан 436,6 млн сўм миқдорида компенсация ундириш белгиланган.

Суд ҳужжатининг ижросини таъминлаш мақсадида Мажбурий ижро бюроси Андижон шаҳар бўлими томонидан тегишли тартибда ижро ҳаракатлари олиб борилган ва натижада шаҳар ҳокимлигидан тадбиркор фойдасига 436,6 млн сўм миқдорида компенсация пуллари ундириб берилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг