Ҳокимлик Сирдарёда мажбурий меҳнат бўлмаганини айтмоқда. Вазирлик ҳамон жим

3-саҳифа

image

Аввалроқ, Сирдарё вилоятидаги ташкилотлар ва банклар кўчаларга тош тўқиш, тозалаш қурилиш ишларини бажаришга бириктириб қўйилгани ҳақида хабар берган эдик. Боёвут тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати ҳолат юзасидан изоҳ берди.

Қайд этилишича, Боёвут тумани “Маданият” маҳалласида ҳозирда 516 та хонадон мавжуд бўлиб, 3 минг 200 нафар аҳоли истиқомат қилади. Бу маҳалла оғир ва ривожланиши паст ҳудуд сифатида танлаб олинган. Ҳудудни ривожлантириш, аҳолини тадбиркорликка йўналтириш мақсадида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган. 

Хусусан, маҳаллада мавжуд яроқсиз кўчалар ва йўллар шағал йўлга айлантирилади. Ичимлик суви сифатини ошириш, аҳолига тоза ичимлик суви етказиб бериш мақсадида янги сув қудуғи кавланиб, янги тармоқ тортиш ишлари олиб борилади. Электр энергиясини узлуксиз ва сифатли етказиб бериш борасида ҳам қатор ишлар амалга оширилади. Аҳоли бепул тиббий кўрикдан ўтказилади. Шунингдек, иссиқхона, қуёнчилик, асаларичилик каби йўналишларга қизиққан фуқароларга ҳам амалий кўмак кўрсатилади. Бунинг учун эса маҳаллий бюджетдан маблағ йўналтирилади.

“Бу жараёнда мажбурий меҳнат ҳолатини келтириб чиқарадиган ҳеч қандай топшириқ берилмаган. Мазкур ишларни амалга ошириш давомида назорат ўрнатиш мақсадидагина туман ва вилоят даражасидаги ташкилот раҳбарлари бириктирилган”, дейилади хабарда.

Қайд этиш керакки, мажбурий меҳнатга қарши кураш учун масъул бўлган Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳолат юзасидан ҳамон сукут сақламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

49

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг