Ҳокимлик Асакада бозорқўм тадбиркорларни ҳақорат қилгани юзасидан муносабат билдирди

Жамият 5600
image

Ижтимоий тармоқларда Асака деҳқон бозори раҳбари тадбиркорларни ахлоқсиз сўзлар билан ҳақоратлагани ҳақида хабарлар ҳамда фуқароларнинг бозор ҳудудида тартиб ўрнатилишини сўраб йўллаган мурожаати тарқалди. Ҳолатга Андижон вилояти ҳокимлиги муносабат билдирди.

Билдирилишича, ушбу муаммоли вазият юзасидан Андижон вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг кўрсатмасига асосан Андижон вилоят ҳокимлиги, Асака туман ҳокимлиги, Андижон вилояти бозорлар уюшмаси ҳамда тегишли ташкилотлар томонидан зудлик билан ишчи гуруҳ тузилган.

Ишчи гуруҳ томонидан Асака туманидаги марказий деҳқон бозорида фаолият олиб бораётган бир гуруҳ тадбиркорлар томонидан Асака тумани деҳқон бозори бузилмаслиги ҳамда бозор раҳбарини ишдан олинишини сўраб ижтимоий тармоқлар орқали қилган мурожаати ўрганиб чиқилган.

Натижада Асака деҳқон бозори раҳбари лавозимида ишлаб келган Равшанбек Мамаюсупов тадбиркорлар билан бўлган суҳбатда уларни ҳақорат қилганлиги аниқланган.

Фуқаро Равшан Мамаюсуповга тегишлилиги айтилаётган ахлоқсиз сўзлар ишлатилган овозли хабар юзасидан ҳозирда Асака туман прокуратураси томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Бундан аввал Асака тумани деҳқон бозори раҳбари лавозимида ишлаб келаётган Равшан Мамаюсуповнинг фаолиятида йўл қўйган камчиликлари, бозор ҳудудидаги тартибсизликлар ҳамда тадбиркор ва фуқароларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқишдаги сусткашлиги учун Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг топшириғига асосан эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

Қайд этилишича, Асака дехқон бозорига Шахобиддин Юсупов вақтинчалик раҳбар лавозимига тайинланди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 166
Рейтинг: 2.9
t
×