Ҳоким автомобилига “мигалка” ўрнатгани учун жаримага тортилди

Жамият

image

Самарқанд вилояти Оқдарё тумани ҳокими Феруз Абилов Неъматуллаевичнинг давлат рақами 30 330 SAA бўлган “Каптива” русумли хизмат автомобили олд қисмига ўзбошимчилик билан “мигалка” (стробоскоп) ўрнатилганлиги аниқланди. Бу ҳақда ЎзА нашри хабар тарқатди.

Ҳолат юзасидан чора кўриш бўйича туман ИИБ ЙҲХБ Оқдарё туман бўлими бошлиғи катта инспектор лейтенант Н.Ибрагимовга мурожаат этилди. Маъмурий ҳуқуқбузарлик амалдор – туман ҳокимининг хизмат автомобили билан боғлик эканлиги учун турли баҳоналар билан инкор қилинишига ҳаракат сезилди.

Шундан сўнг ушбу ҳолат Самарқанд вилоят ИИБ ЙҲХБ бошқармасида муҳокама қилинди ва бошқарма раҳбарияти аралашуви натижасида ҳуқуқбузарлик юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд вилояти Оқдарё тумани ҳокими Феруз Абилов мигалка

Баҳолаганлар

156

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг