“Ҳизбуллоҳ” Исроилнинг учта позициясига ҳужум қилди

Олам

image

Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати Исроил ҲАМАС етакчиларидан бири Солиҳ ал-Арурийни Байрутда ўлдирганидан сўнг, Ливан билан чегарада Исроилнинг учта ҳарбий объектига зарба берди. Бу ҳақда ҳаракат вакиллари маълум қилди.

Айтилишича, Исроилнинг Жал ал-Алем ҳарбий объектига ракеталар отилган, Мерж ва Митат ҳарбий пунктларига эса тегишли қуроллардан фойдаланган ҳолда ҳужум қилинган.

Ўз навбатида, Ливан Бош вазири Нажиб Микати мамлакат Ташқи ишлар вазирлигига Исроилнинг Байрутга ҳужуми юзасидан БМТга шикоят қилиш ҳақида топшириқ берган. 

Нажиб Микати идорасининг баёнотига кўра, Бош вазир Ливан Ташқи ишлар вазири Абдуллоҳ Буҳабиб билан ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари ўринбосари Солиҳ ал-Арурийга нисбатан суиқасдни муҳокама қилган.

Бош вазир Микатининг таъкидлашича, досе (муайян иш ёки масала билан боғлиқ ҳужжатлар ва материаллар тўплами, шунингдек, ушбу материаллар жамланган папка) да Байрутга қилинган сўнгги ҳужум ҳамда Исроилнинг Ливанга қарши сўнгги қонунбузарликлари келтирилган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 2 январь куни кечаси ҲАМАС Сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Хония ҳаракатнинг Байрутдаги идорасига Исроилнинг ҳужуми оқибатида етти киши, жумладан ал-Арурий ҳалок бўлганини айтганди. “Ҳизбуллоҳ” Байрутда содир этилган қотиллик жавобсиз қолмаслигини таъкидлаганди. 

ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари ўринбосари Солиҳ ал-Арурий 1966 йил 19 августда Рамаллоҳда туғилган. У “Иззад-Дин ал-Қассам” бригадаларини яратишда иштирок этган ва Исроил қамоқхоналарида 15 йил ўтирганидан сўнг депортация қилиниб, Ливанда яшай бошлаган.

Ал-Арурий 2011 йил 11 октябрда ҲАМАСнинг Исроил билан музокаралари иштирокчиларидан бири эди. Ўшанда бир исроиллик аскар эвазига 1027 фаластинлик асир озод қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Ливан ҲАМАС Ҳизбуллоҳ Солиҳ ал-Арурий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг