“Ҳизбуллоҳ” Исроилнинг бешта позициясига зарба берди
Олам
−
04 Ноябрь 2023
20077"Ҳизбуллоҳ"нинг қуролли қаноти Ливан билан чегарадаги Исроил мудофаа кучларининг позицияларига камикадзе дронлари ва бошқариладиган ракеталари билан ҳужум қилди. Бу ҳақда ТАСС гуруҳнинг ҳарбий-ахборот хизматига таяниб хабар берди.
Унда айтилишича, операция давомида шиа жангчилари Исроилнинг Ал-Абад, Жел ал-Алам, Ал-Жерда, Ҳадеб ал-Бустон ва Ал-Маликиядаги позицияларига зарба берган. Оқибатда Исроилнинг чегарада ўрнатилган радар станциялари, видеокузатув камералари ва бошқа техник жиҳозлари ишдан чиққан. Бир қанча исроиллик аскарлар яраланган ва ҳалок бўлган.
"Ҳизбуллоҳ" ҳужуми куннинг биринчи ярмида Ливандаги аҳоли пунктлари чеккасида Исроил ҳаво ҳужумларига жавобан амалга оширилган. Маълумотларга кўра, ушбу рейдда илк бор гуруҳнинг 10 нафар жангчиси қатнашган.
Исроил артиллерияси ҳам ҳозирда Ливан жанубини ўққа тутмоқда. Тинч аҳоли орасида қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.
Аввалроқ, Ғарб нашрлари “Ҳизбуллоҳ” етакчиси фаластинликларнинг “қўйнини пуч ёнғоққа тўлдираётгани" ҳақида ёза бошлаган эди.
LiveБарчаси