“Ҳизбуллоҳ” Исроилнинг ҳарбий базасига ҳужум қилди

Олам

image

“Ҳизбуллоҳ” Исроилнинг Ливан билан чегараси яқинидаги “Бранит” ҳарбий базасига ракета ҳужуми уюштирди. Бу ҳақда NNA хабар берди.

Ахборот агентлигига кўра, Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари мамлакат жанубий ҳудудлари устидан паст баландликда учиб, Ливан ҳаво ҳудудини бузган.

Шунингдек, исроиллик учувчилар Ливан узра овоз тўсиғини бузиб, портлашларга ўхшаган кучли овоз келтириб чиқаргани хабар қилинган.

Маълумот учун, Ливан-Исроил чегараси яқинида 2023 йил 8 октябрдан бери Исроил армияси билан тўқнашувларда “Ҳизбуллоҳ”нинг 369 нафар жангчиси ҳалок бўлган.

Азизбек Эшмаматов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Исроил ҳарбий база Ҳизбуллоҳ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг