“Ҳизбуллоҳ” Исроилга қарши 200 дан ортиқ ракета ва учувчисиз учоқларни учирди

Олам

image

Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати бугун, 4 июль куни Исроил шимолидаги ҳарбий базаларга 200 дан ортиқ ракета ва портловчи моддалар билан тўлдирилган учувчисиз самолётларни учирди. Бу ҳақда ҳаракатнинг ўзи хабар берди.

Айтилишича, ҳужум Исроилнинг ҳарбий қўмондонларидан бири ҳалок бўлган ҳаво ҳужумига жавоб бўлган.

“Бу “Ҳизбуллоҳ”нинг 2023 йил 7 октябрда бошланган Ғазо секторидаги уруш пайтида Исроилга қилган энг йирик ҳужумидир”, дея қайд этади “Ynet” портали.

Унга кўра, зарба оқибатида Исроил шимолидаги айрим ҳудудларда ёнғинлар содир бўлган.

ЦАХАЛ ҳам бунга жавобан Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” нишонларига зарба берди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Исроил “Ҳизбуллоҳ” бўлинмаси қўмондони Муҳаммад Носирнинг йўқ қилинганини эълон қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Ҳизбуллоҳ ЦАХАЛ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made