“Ҳизбуллоҳ” Исроил позицияларига ҳужум қилди
Олам
−
14 Декабрь 2023
8587Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати Исроил армияси позицияларига ҳужум қилди. Бу ҳақда Ливаннинг NNA ахборот агентлиги хабар берди.
Айтилишича, ҳужум Ливан жанубидан Шумира посёлкасидаги ҳарбий объектга уюштирилган.
“Шумира аҳоли пунктида Исроил аскарлари тўпланган нуқтага тегишли қуроллардан фойдаланган ҳолда ҳужум уюштирилди”, дейилади хабарда.
Билдирилишича, Исроил артиллерия бўлинмалари жавоб тариқасида Ливан жанубидаги Олма аш-Шаб ва Нақура шаҳарлари орасидаги ҳудудларни ҳамда Хиём шаҳри чеккаларини ўққа тутган.
Ўз навбатида, Исроил мудофаа кучлари мамлакат самолётлари Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” нишонларига зарбалар берганини маълум қилган.
“Яқинда ЦАХАЛ қирувчи самолётлари Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” ташкилотига тегишли террорчилик инфратузилмаси ва ҳарбий мажмуаларига ҳужум қилди”, дейилади Исроил армияси хабарида.
Маъумот учун, Исроил ҳарбийлари билан “Ҳизбуллоҳ” ўртасида 8 октябрь куни бошланган тўқнашувда Ливандаги ҳаракатнинг 103 нафар аъзоси ва 6 нафар Исроил аскари ҳалок бўлган. Бундан ташқари, тўқнашувларда Ливанда 24, Исроилда эса 5 нафар тинч фуқаро қурбон бўлган.