Ҳисоб палатасининг мақомига аниқлик киритилди

Жамият

image

Кеча, 21 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакат ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга қаратилган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Иккинчи ўқишда кўриб чиқилган “Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси тўғрисида”ги қонун лойиҳаси мазкур палатанинг фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга, жумладан, унинг ислоҳотларнинг янги босқичида, бугунги туб ўзгаришлар шароитида палата самарали фаолият юритишини таъминлашга, ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишга қаратилган.

Қонун лойиҳасида Ҳисоб палатасининг ҳуқуқий мақоми, вазифалари, принциплари ҳамда мансабдор шахсларининг ваколатларига муайян аниқликлар киритилди. Ахборот ва маълумотлар алмашинуви соҳасида палатанинг давлат органлари, бошқа ташкилотлар билан ўзаро муносабатлари, унинг қонуний талабларини бажаришнинг мажбурийлиги ҳақидаги нормалари такомиллаштирилди.

Шунингдек, палата фаолиятининг ташкил қилиниши билан боғлиқ қоидалар маромига етказилди. Лойиҳага норматив-ҳуқуқий атамаларнинг ягона шаклда, тўғри қўлланилиши, нормаларнинг содда-равон акс эттирилиши, адабий тил қоидалари талабларига ҳамда юридик техника ва бошқа махсус қоидаларга аниқ риоя этилишини таъминлаш борасида тегишли аниқлик киритилди.

Таъкидланишича, ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши Ҳисоб палатаси фаолиятини янада такомиллаштиришга, бюджет тизими маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланишни таъминлашга ҳамда давлат активларини бошқаришнинг оқилона ташкил этилишига хизмат қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

қонун Ҳисоб палатаси

Баҳолаганлар

10

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг