“Ҳисоб палатаси тўғрисида”ги қонун маъқулланди

Жамият

image

Аввал хабар беганимиздек, бугун, 21 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 20-ялпи мажлиси бўлиб ўтяпти. Сенаторлар мажлисда Ўзбекистон Республикаси "Ҳисоб палатаси тўрисида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқди.

Сенаторлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан Ҳисоб палатасига мурожаат қилди. Хусусан, сенатор Зайнаб Бердиева қонун лойиҳасига кўра, бюджет ва сметада қонун бузилиши аниқланса, палатанинг ўзи уларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда маъмурий чора кўриши белгилаб қўйилганини айтиб, бу қандай амалга оширилишини сўради.

Ҳисоб палатаси вакили саволга қуйидагича жавоб қайтарди:

“Бизнинг ходимлар бюджет ва сметада бўйича қоидабузарлик аниқласа, ўзи протокол туза олмайди. Улар аниқланган қонунбузарлик юзасидан Молия вазирлигига маълумот беради. Вазирлик ўрганиб чиқиб, ўзи протокол тузади ва ишни судга тақдим этади. Бунда жараён чўзилиб кетади. Қонунга кўра, Ҳисоб палатаси ходими қонунбзурликни аниқлаганда, ўзи баённома тузиб, уни судга юбориши мумкин бўлади”.

Муҳокамалардан сўнг лойиҳа овозга қўйилди. Мажлисда иштирок этаётган 83 нафар сенаторнинг 80 нафари қонунни қўллаб-қувватлади. 3 нафар сенатор овоз бермасликни маъқул кўрди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Ялпи мажлис Сенат Ҳисоб палатаси тўғрисидаги қонун

Баҳолаганлар

15

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг