Ҳиндистоннинг Ducaan стартапи ишчиларини сунъий интеллектга алмаштирди
Технология
−
25 Июль 2023
2804Ҳиндистонда дастурий таъминот ишлаб чиқувчи Ducaan стартапи ходимларининг 90 фоизини сунъий интеллект чатботига алмаштирди. Бу ҳақда “The Register” нашри маълум қилди.
Компания асосчиси Сумит Шоҳнинг билдиришича, ушбу янгиланиш яхши натижа беряпти. Хусусан, сўровларга биринчи жавобни йўллаш вақти 1 дақиқа 44 сониядан нолга, муаммони ҳал қилиш вақти эса икки соатдан уч дақиқагача камайтирилган. Шунингдек, мижозларни қўллаб-қувватлаш учун умумий харажатлар тахминан 85 фоизга камайган.
Шоҳ қўллаб-қувватлаш гуруҳининг 90 фоизини ишдан бўшатиш “оғир”, аммо “зарур” қарор эканлигини билдирган.
“Иқтисодиётнинг ҳолатини ҳисобга олган ҳолда, стартаплар фойдани “ўзгача” бўлишга интилишдан устун қўйишмоқда”, деб ёзади директор оммавий ишдан бўшатиш ҳолатини изоҳлар экан.
Эслатиб ўтамиз, киностудиялар билан суратга олиш жараёнларида сунъий интеллектдан фойдаланиш юзасидан келиб чиққан келишмовчиликлар сабаб кино актёрлари ва сценарий муаллифлари оммавий иш ташлаш эълон қилди.
Севара Ҳусниддинова
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь