Ҳиндистонда жорий йилда парранда гриппидан биринчи ўлим қайд этилди

Олам 935
image

Ҳиндистонда жорий йилда илк бор парранда гриппидан ўлим қайд этилди: 11 ёшли бола вафот этди. Бу ҳақда “Indian Express” нашри Бутунҳиндистон тиббиёт фанлари институтидаги манбасига асосланиб хабар берган.  

Таъкидланишича, бола шифохонага шу ойнинг бошида етказилган, у икки ҳафтадан кўпроқ муолажа олган ва кеча, 20 июль куни вафот этган. 

Қайд этилишича, бола билан алоқада бўлган клиника ходимлари ҳозирда изоляцияда. 

Маълумотларга кўра, бунгача Хитойнинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган Сичуань провинциясида ҳам одам H5N6 парранда гриппи вирусини юқтирган. 

Вирус юқтирган бемор Бачжун шаҳрининг 55 ёшли фуқароси бўлган. Жорий йилнинг 30 июнь куни эркакнинг ҳарорати кескин кўтарилган, у 4 июль куни шифохонага ётқизилган ва икки кундан кейин маҳаллий соғлиқни сақлаш ходимлари унинг H5N6 вирусини юқтирганини тасдиқлаган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 10
Рейтинг: 2.9
t
×