Ҳиндистонда сиёсатчи ака-укалар жонли эфир пайтида отиб ўлдирилди (видео)

Олам

image

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида мамлакат парламентининг собиқ депутати Атик Аҳмад акаси билан бирга телевидениенинг жонли эфири вақтида отиб ўлдирилди. Бу ҳақда “Daily Mail” хабар берди.

Эълон қилинган видеодан кўриш мумкинки, Атик Аҳмад журналистлар билан суҳбатлашиш учун тўхтаган вақтда отиб ташланган. Қуролланган шахслар унинг ёнидаги акасини ҳам отиб кетган.

Мазкур ҳодиса ҳибсга олинган Аҳмад суд қарори билан тиббий кўрикдан ўтиш учун кузатиб борилаётган вақтда содир бўлган. Унга нисбатан 100 дан ортиқ жиноий иш қўзғатилган эди.

Полиция ходими Рамит Шарманинг айтишича, уч нафар ҳужумчи ўзини журналист сифатида кўрсатиб, мотоциклда келган.

“Улар интервью олиш баҳонасида Атик ва унинг акасига яқинлашишга муваффақ бўлди ва уларга яқин масофадан ўқ узди. Буларнинг барчаси бир неча сония ичида содир бўлди”, дейди полиция ходими.

60 ёшли Атик Аҳмад 2019 йилда одам ўғирлашда айбдор деб топилгач, қамоққа олинган. У 2004 йилда Ҳиндистон парламенти депутати этиб сайланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

қотиллик Ҳиндистон Атик Аҳмад

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг