Ҳиндистонда савдо биноси ёниб кетди. Ўнлаб қурбонлар бор

Олам

image

Бугун, 22 июнь куни Шимолий Ҳиндистоннинг Лакхнау шаҳридаги савдо биносида ёнғин чиқиши оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Associated Press” хабар берди.

Ёнғин Алиганж ҳудудидаги бинода содир бўлган. Бу бинонинг пастки қаватларида уй ҳайвонлари дўкони ва ветеринария клиникаси, юқори қаватларида эса ўқув маркази ва анимация студияси жойлашган.

Уттар-Прадеш штати Бош вазири ўринбосари Бражеш Патҳакнинг айтишича, воқеа жойидан 14 нафар жасад топилган. Камида 10 киши қутқарилиб, шифохонага етказилган. Ҳалок бўлганларнинг аксарияти талабалар.

Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ҳозирча аниқланмаган. Расмийлар ёнғин ўчоғига кириш қийин бўлгани сабабли қутқарувчилар бинонинг орқа деворини бузиб ичкарига кирганини билдирган. Қалин тутун туфайли шамоллатиш мосламалари олиб келинган ва қутқарувчилар хоналарда қолган одамларни қидирган.

Анимация студияси ходими Муҳаммад Асин ходимлар тушликдан қайтган пайтда ёнғин ҳақида огоҳлантирилганини айтган.

“Аввалига кичик ёнғин деб ўйладик. Чиқишга уринганимизда эса хоналар ва йўлакларни тутун босиб бўлган эди,” дейди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳиндистон пойтахти Нью-Деҳлининг жанубида жойлашган меҳмонхонада ёнғин содир бўлганди. Ҳодиса оқибатида камида 13 нафар хорижлик фуқаро ҳалок бўлган. Улар орасида 1 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳам борлиги айтилди.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Ҳиндистон Уттар-Прадеш Лакхнау

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг