Ҳиндистонда “omicron” штаммининг янги мутацияси аниқланди

Олам

image

Ҳиндистонда ХЕ коронавирусининг “omicron” штаммининг янги кичик тури билан касалланишнинг биринчи ҳолати қайд этилди. Бемор Мумбай шаҳрида аниқланган. Бу ҳақда “Hindustan Times” хабар берган.  

“Янги вариант рекомбинант штамми бўлиб, аввал аниқланган BA.1 ва BA.2 “omicron” штаммларининг гибридидир”, дейилади хабарда. 

XE штамми биринчи марта жорий йилнинг 19 январь куни Буюк Британияда аниқланган. ЖССТнинг таъкидлашича, дастлабки маълумотларга кўра, коронавируснинг янги варианти “ҳозиргача аниқланганлар ичида энг юқумли” бўлиши мумкин. 

Қайд этилишича, ҳозиргача ушбу кичик тур билан “600 дан ортиқ бўлмаган инфекция” ҳолати тасдиқланган.

Аломатлари 

Симптомлар баъзилар учун енгил, бошқалар учун оғир бўлиши мумкин. Эътибор бериш керак бўлган баъзи аломатларга иситма, томоқ оғриғи, томоқнинг қичиши, йўтал, терининг ранги ўзгариши, ошқозон-ичак трактининг бузилиши ва бошқалар киради. Чарчоқ ва бош айланиши дастлабки аломатлар ҳисобланади. Аммо ҳид ва таъмни йўқотиш каби коронавируснинг энг кўп учрайдиган аломатлари янги вариант билан касалланган одамларда камдан-кам ҳолларда қайд этилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон коронавирус

Баҳолаганлар

147

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг