Ҳиндистонда маҳбуслар озодликка чиқишдан бош тортди
Олам
−
01 Июнь 2021
9924Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатидаги тўққизта қамоқхонадан йигирмадан ортиқ маҳбус шартли равишда озод қилинишдан бош тортди. Уларнинг қарори коронавирус пандемияси фонида мамлакатдаги қийин вазият билан боғлиқ. Бу ҳақда “India Today” нашри хабар берган.
Маҳбусларнинг сўзларига кўра, ҳозир қамоқда қолиш хавфсизроқ. Қамоқхонада улар дори-дармон, озиқ-овқат ва зарур тиббий кўриклар билан таъминланишда давом этади.
Ҳиндистон қамоқхоналари тизими раҳбари Ананд Кумарга кўра, маҳбуслар барча талабларга мувофиқ ўз хоҳиш-истакларини билдирган.
“Уларнинг вазияти ҳурмат қилиниши керак. Озодликка чиққандан кейин маҳкумлар пул топиш учун курашиши керак бўлади. Пандемия фонида бу ҳолат янада мураккаблашади”, деб таъкидлаган Кумар.
Сўнгги маълумотларга кўра, Ҳиндистонда ҳар куни коронавирус билан боғлиқ 150 мингдан ортиқ янги ҳолат аниқланади. Шу кунгача касалликдан 329 мингдан кўп одам вафот этган.
Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистонда коронавирус фонида “оқ моғор”, “қора моғор” ва “сариқ моғор” тарқалиши қайд этилган.
LiveБарчаси