Ҳиндистонда кучли ёмғир ортидан 25 киши ҳалок бўлди
Олам
−
20 июл 1509 1 дақиқа
Ҳиндистоннинг шимолий ва шимоли-шарқий ҳудудларида кучли ёғингарчилик оқибатида юзага келган сув тошқинлари ва кўчкилар сабаб камида 25 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Маълумотларга кўра, Ҳиндистон назоратидаги Кашмирнинг Пунч, Ражури ва Дода туманларида содир бўлган алоҳида ҳодисаларда 15 киши ҳаётдан кўз юмган. Яна бир неча киши бедарак йўқолган. Нагаленд штатида кўчкилар оқибатида тўрт кишининг жасади топилган. Ассам штатида эса сув тошқинлари бир кишининг ўлимига сабаб бўлган. Кучли ёғингарчилик оқибатида штатнинг етти туманида 57 мингдан ортиқ аҳоли зарар кўрган.
Ҳиндистон метеорология хизмати мамлакатнинг шимоли-ғарбий, шарқий ва шимоли-шарқий ҳудудларида яқин 6–7 кун давомида фаол муссон ёғинлари сақланиб қолиши мумкинлигидан огоҳлантирган.
Қўшни Непалда ҳам муссон мавсуми оқибатида вазият оғирлашган. Июн ўрталаридан буён сув тошқинлари, кўчкилар ва чақмоқ уриши оқибатида 27 киши ҳалок бўлган, бир киши бедарак йўқолган, яна 69 киши жароҳат олган.
Кўчкилар сабаб мамлакатнинг бир қанча автомобиль йўллари, жумладан, Катмандуни жанубий ҳудудлар билан боғловчи магистраллар вақтинча ёпилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Францияда кузатилган кучли момақалдироқ ва бўронлар оқибатида камида икки киши ҳалок бўлган эди.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август