Ҳиндистонда қайиқ ағдарилиши оқибатида 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Олам

image

Ҳиндистон жанубидаги Керала штатида икки қаватли сайёҳлик қайиғи ағдарилиб кетиши оқибатида камида 21 киши чўкиб кетди. Бу ҳақда “The Guardian” нашри маҳаллий ҳокимиятга таяниб хабар берди.

Полиция вакилининг журналистларга айтишича, бортда 40 га яқин одам бўлган. Қайиқнинг ағдарилишига ҳаддан ташқари юкларнинг ортилиши сабаб бўлган.

Омон қолганларнинг маҳаллий нашрларга билдиришича, йўловчиларнинг кўпчилиги қутқарув жилетларини киймаган.

Маълумотларга кўра, қурбонларнинг аксарияти болалардир, чунки ҳозирда мамлакатдаги мактаб ўқувчилари таътилга чиққан.

Таъкидланишича, қайиқ ағдарилиб, лойга ботиб қолгани сабабли ҳалок бўлганлар сони ортиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон қайиқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made