Ҳиндистонда девор қулаши оқибатида 16 киши ҳалок бўлди

Олам

image

Ҳиндистоннинг Пуна шаҳрида қурилиш шаҳарчасида 23 метр баландликдаги девор қулаб тушган. Натижада 16 киши воқеа жойида ҳалок бўлган. Ҳодиса содир бўлган ҳудудда қутқарув ва ёнғин хизмати ходимлари фаолият олиб бормоқда. 

Ишчилар ётиб турадиган вақтинчалик бошпаналар атрофидаги кўп қаватли уйларнинг атрофини ўраган девор қурилиш давом этаётган вақтда қулаган. Девор қулашига кузатилаётган кучли муссон ёмғирлари сабаб бўлган. 

Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. Қулаб тушган девор остида яна бир қанча ишчилар қолиб кетганлиги тахмин қилинмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

18

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг