Ҳиндистонда биринчи ҳайдовчисиз метро ишга туширилди
Олам
−
29 Декабрь 2020
2257Кеча, 28 декабрь куни Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида мамлакатдаги биринчи ҳайдовчисиз метро очилди. Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди унинг очилиш маросимини ўтказди.
"Биринчи ҳайдовчисиз метро поездининг очилиши Ҳиндистоннинг интеллектуал тизимларга қанчалик тез қадам ташлаётганини кўрсатади. Бизда 2014 йилда атиги бешта шаҳарда метро бўлган, бугунги кунда эса 18 та шаҳарда мавжуд. 2025 йилга қадар биз ушбу хизматни 25 дан ортиқ шаҳарда йўлга қўямиз", деган виртуал маросим пайтида Бош вазир Моди.
Маълумот ўрнида, ҳайдовчисиз поездлар тўлиқ автоматлаштирилади, бу эса одамларнинг минимал аралашувини талаб қилади ҳамда инсон омили ва транспортни бошқаришдаги хатоларни истисно қилади.
Қайд этилишича, шаҳардаги олти вагонли янги поездлар 2 минг 280 нафар йўловчини қабул қила олади.
Ҳозирги вақтда Деҳли метроси 285 та станцияни ўз ичига олган узунлиги 390 км бўлган 11 та линиядан иборат тармоқдир.