Ҳиндистонда аномал ҳарорат сабаб 92 киши ҳалок бўлди
Олам
−
19 Июнь 2019
5646Ҳиндистон шарқидаги Бихар штатида кузатилган аномал ҳарорат туфайли 92 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда "Синьхуа" агентлиги хабар берди.
Штат расмийлари дастлаб 40 кишининг ҳалок бўлгани ҳақида хабар тарқатган. 19 июнь куни тарқатилган хабарга кўра, ҳалок бўлганлар сони 92 кишига етган. Маҳаллий аҳоли вакилларининг кўпчилиги шифохоналар ва тез тиббий ёрдамга мурожаат қилган.
Ҳиндистон ҳукумати аҳолини ҳаво ҳарорати кўтарилиши ҳақида огоҳлантирган бўлса-да, ҳалок бўлганлар сони ошиб бормоқда. Маълум бўлишича, 22 июнга қадар штатдаги мактаблар ва бошқа таълим муассасалари ёпиб қўйилди.
Маҳаллий аҳолига уйларидан чиқмаслик ва кўпроқ сув истеъмол қилиш тавсия қилинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь