Ҳиндистонда 30 нафар йўловчиси бўлган автобус дарёга қулади (видео)
Олам 18 Июль 22:19
7721
Ҳиндистоннинг Мадхья-Прадеш штати Дхар туманида ичида 30 дан ортиқ йўловчи бўлган автобус кўприкдан чиқиб, дарёга қулаб тушди. Бу ҳақда бугун, 18 июль куни “Indian Express” газетаси хабар берди.
Қайд этилишича, 30 нафар йўловчиси бўлган транспорт Индар шаҳридан чиқиб, Амалнер шаҳрига йўл олган. Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи йўлнинг қийин қисмида бошқарувни йўқотган бўлиши мумкин.