Ҳиндистонда 2,5 минг одам вакцина ўрнига шўр сув билан “эмланди” 

Олам

image

Ҳиндистон ҳукумати кенг миқёсдаги фирибгарлик схемасини фош қилди. Оқ халат кийган жиноятчилар коронавирусга қарши эмланишни истаганлардан фойда кўриш мақсадида уларга вакцина ўрнига шўр сув юборган, деб хабар бермоқда СNN. 

Мумбай полиция бошқармасининг юқори мартабали ходимининг айтишича, жиноятчилар 12 та пулли эмлаш кампаниясини ўтказган, шу вақт ичида одамларга физиологик эритма юборилган. Тахминан 2,5 минг киши коронавирусга қарши “эмланган”, улар фойдасиз процедура учун жами 28 минг доллар тўлаган. 

Қайд этилишича, фирибгарликни тиббиёт мутахассислари уюштирган. Полиция вакилининг сўзларига кўра, улар ўзларининг хизмат лавозимларидан фойдаланган ҳолда, сохта сертификатлар, флаконлар ва шприцлар ишлаб чиқарган. 

Ҳозирда жиноят ишида 14 киши иштирок этмоқда. Бироқ тергов давом этаётгани сабабли айбланувчилар сони кўпайиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Фирибгарлар қурбонлари эмланганлик тўғрисидаги сертификатлар сохта эканидан шубҳаланган. Шундан сўнг, улар полицияга мурожаат қилишган. 

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг баҳорида Ҳиндистон коронавирус билан касалланганлар сони бўйича дунёда етакчи эди. Шундан сўнг, ҳукумат катта эмлаш дастурини бошлаган. 

Маълумотларга кўра, айни пайтда Ҳиндистонда 62 миллиондан ортиқ одам — аҳолининг тахминан 4,5 фоизи коронавирусга қарши эмланган. 

Ҳиндистонда коронавирусга чалинганлар сони 30,6 млнни ташкил қилмоқда. 403 мингдан кўп бемор касалликдан вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон вакцина

Баҳолаганлар

486

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг