Ҳиндистон Вашингтондан сотиб оладиган дронлардан Хитой билан чегарада фойдаланмоқчи – WSJ 

Олам

image

Ҳиндистон АҚШдан сотиб олинадиган MQ-9B дронидан Хитой билан чегарани қўриқлашда фойдаланмоқчи. Бу ҳақда кеча, 22 июнь куни “The Wall Street Journal” нашри хабар берди.

Айтилишича, ҳозирда Нью-Деҳлида Ҳиндистон ва Исроилда ишлаб чиқарилган ўнлаб дронлар мавжуд бўлиб, уларнинг кўпчилиги илғор сенсорлар ва камералар билан жиҳозланган. MQ-9B’дан эса разведка ва учувчисиз ҳаво воситаларига зарба беришда фойдаланилади.

Ҳиндистон расмийларининг билдиришича, дронлар Хитой қўшинлари ва қурол-яроғлари, артиллерия позициялари ва янги чегара инфратузилмаси жойлаштирилиши ҳақида маълумот йиғмоқда.

Эътиборли жиҳати шундаки, 2020 йилнинг май-июнь ойларида Ҳиндистон ва Хитой чегарасида жойлашган Ладах тоғли ҳудудида икки давлат ҳарбий хизматчилари ўртасида тўқнашувлар юз берган, оқибақтда икки томондан ҳам қурбон бўлган. Нью-Деҳли ва Пекин ҳудудга оғир артиллерия, танклар ва самолётлар олиб борган. Ҳарбий ва дипломатик даражадаги қатор музокаралардан сўнг томонлар қўшинларни тўқнашув чизиғидан босқичма-босқич олиб чиқишни бошлаган.

Маълумот учун, Ҳимолайда Хитой ва Ҳиндистон ўртасида демаркация қилинган чегаранинг йўқлиги ўнлаб йиллар давомида кескинлик манбаи бўлиб келган. 1959 йилда Нью-Деҳли Хитой томони Аруначал-Прадеш штатининг бир қисмини эгаллаб олганини эълон қилган. 1962 йилда эса қуролли тўқнашув бошланган ва натижада Ладах ва Аксай Чин вилоятларидаги 38 минг квадрат метрга яқин ҳудуд Хитой назоратига ўтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой Ҳиндистон дрон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made