Ҳиндистон Россиядан зенит-ракета комплексларини олди

Олам

image

Ҳиндистон армияси Россиядан 24 та “Игла-С” зенит-ракета комплексларининг биринчи партиясини ва улар учун 100 та ракетани олди. Бу ҳақда “ThePrint” портали хабар берди.

Қайд этилишича, “Игла-С” республика армиясига хизмат кўрсатувчи “Игла-1М” тизимининг ўрнини эгаллашга мўлжалланган. Янги ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими Хитой билан шимолий чегарадаги баланд тоғларда жойлашган Ҳиндистон армияси бўлинмаларига боради. Россиядан “Игла-С” тизимини сотиб олиш Ҳиндистон ҳарбий ҳаво мудофааси имкониятларини сезиларли даражада кучайтиради.

Россиянинг “Игла-С” зенит-ракета комплексини Ҳиндистонга етказиб бериш ва лицензияланган ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича шартнома ўтган йилнинг ноябрь ойида Dubai Airshow 2023 халқаро аэрокосмик кўргазмаси доирасида имзоланган. “ Defense News” хабарига кўра, шартнома 1,5 миллиард долларни ташкил этади. 

VSHORAD  (қисқа масофали ҳаво мудофаа тизимлари) дастурининг бир қисми доирасида Ҳиндистон эскирган Совет-Россия “Игла-1М” тизимларини ўзининг ишлаб чиқилган зенит-ракета комплекслари ва энг сўнгги “Игла-С” тизимлари билан алмаштиришни режалаштирмоқда, бунинг учун 5175 та ракета ва учириш мосламаларини сотиб олади. Уларнинг барчаси турли конфигурацияларда Россиядан келади, Ҳиндистоннинг Bharat Dynamics Ltd давлат корхонаси томонидан эса 600 та ракета ишлаб чиқарилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Ҳиндистон Игла-С Игла-1М

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг