Ҳиндистон компанияси Ўзбекистон авиация бозорига кирмоқчи

Жамият

image

Бугун, 3 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигида Ҳиндистоннинг “Delhi International Airport Limited” (DIAL) компаниясининг молиявий директори Санжив Эдвард бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.

Учрашувда Навоий аэропорти базасида ташкил этилган халқаро интермодаль логистика марказининг самарадорлигини ошириш масаласи муҳокама этилди. Муҳокамалар давомида Санжив Эдвард Ҳиндистон томони юк ва йўловчи ташиш жараёнида Ўзбекистоннинг транзит салоҳиятидан кенг фойдаланиш орқали ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантиришдан манфаатдор эканлигини маълум қилди. У шунингдек, DIAL компанияси Навоий ва Деҳли аэропортларини юк ташувлари йўналишида бир-бирига боғловчи тизимни яратиш масаласини кўриб чиқишга тайёрлигини билдирди.

“Мен, Навоий аэропорти Марказий Осиё минтақасининг энг йирик қуриқлик портига айлана олишига ишонаман. Чунки бунинг учун барча асослар мавжуд”, деди Санжив Эдвард. Ҳиндистон компанияси шунингдек, авиаташувлар билан боғлиқ ҳужжатлар ва жараёнларнинг IT ечимларини амалиётга жорий этиш йўналишида ҳам ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилди.

Учрашув давомида томонлар авиация соҳасида юк ва йўловчи ташиш йўналишида алоҳида ишчи гуруҳларини шакллантириб, ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш бўйича келишиб олишди.


Мақола муаллифи

Теглар

Навоий Ўзбекистон-Ҳиндистон авиакомпания

Баҳолаганлар

23

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг