Ҳиндистон Хитой билан чегарага қирувчи самолётларини юборди

Олам

image

Хитой ҳарбий хизматчилари билан тўқнашувлардан сўнг, Ҳиндистон мудофаа тизимини кучайтириш учун Шарқий Ладакхга Apache вертолётлари ва қирувчи самолётларни жойлаштирилмоқда. Бу ҳақда бугун, 20 июнь куни “The Times of India” хабар берди.

"Ладакхнинг шарқида Hellfire ҳаво-ер ракеталари билан жиҳозланган Apache вертолётлари қайта жойлаштирилди. Авиабазаларга Су-30 МКИ, МиГ-29 ва "Ягуар" қирувчи самолётлари олиб келинди. Ҳарбий техникани ташиш учун С-17 Globemaster, С-130J Super Hercules ва Ан-32 оғир транспорт самолётлари ишлатилади”, дейилади хабарда.

Бенгал кўрфази сувларида Ҳинд денгиз флоти ҳарбий кемаларни гуруҳлашни кучайтирди. "Ушбу ҳаракатлар Пекин учун Деҳли Ладакхдаги ҳақиқий назорат чизиғидаги ҳарбий можарони кучайтиришга тайёрлигидан яққол далолатдир", деб таъкидлайди “The Times of India”.

Ушбу можароларга тўхталар экан Ҳиндистон Бош вазир Нарендра Моди "Ҳиндистон тинчлик ва дўстликни хоҳлайди, аммо суверенитетни қўллаб-қувватлаш асосий нарса", деди.

"Қуролли кучларнинг барча зарур чораларни кўриш учун қўллари бўшатилган", дея таъкидлади Ҳиндистон бош вазири мамлакатнинг турли сиёсий партиялари раҳбарлари билан бўлган видеоконференция пайтида.

Маълумот учун, жорий йилнинг 15-16 июнга ўтар кечаси Ладакх иттифоқ ҳудудидаги Гальван дарёси ҳудудида ҳинд ва хитой ҳарбийлари ўртасида тўқнашувлар юз берди. Ҳинд армияси манбаларига кўра, ҳеч қандай ўқотар қурол ишлатилмаган - таёқ ва тошлардан фойдаланилган. 

Бу тўқнашувларда камида 20 ҳинд аскари ҳалок бўлди, 76 киши яраланди. Ҳиндистон армиясидаги манбалар, шунингдек, тахминан 45 хитой аскари ўлдирилган ва яраланганини айтди. Май ойи бошларида 250 га яқин хитой ва ҳинд аскари иштирок этган тўқнашувлардан сўнг, Ладакхдаги вазият ёмонлашди. Иккала томондан ҳам 100 дан ортиқ киши жароҳатланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой Ҳиндистон

Баҳолаганлар

288

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг