Ҳиндистон Бош вазири кутилмаганда Хитой чегарасига борди
Олам
−
04 Июль 2020
11959Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди кутилмаганда Хитой билан чегарада жойлашган баҳсли ҳудуддаги ҳарбий базага ташриф буюрди. Бу ҳақда “Associated Press” хабар бермоқда.
Ҳукумат раҳбари қуролли кучларнинг юқори мартабали амалдорлари ҳамроҳлигида Ладакхдаги базага етиб келди. У ерда у аскарларга нутқ сўзлади. Моди уларга мамлакат қийин вазиятдан фақат кучли бўлиб чиқишини айтди ва уларнинг жасоратини мақтади. У, шунингдек, Хитойнинг ҳаракатларига аниқ мурожаат қилиб, экспанционистик сиёсат даври тугаганини эслатиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистон армияси 26 июнь куни Хитой билан чегарадаги Ладакх туманига қўшимча қўшин контингентини жойлаштирди. “The Times of India” газетасининг ёзишича, жами 30-36 минг кишилик учта пиёдалар бўлинмаси, танклар ва артиллерия қурилмалари Хитой билан чегарада жойлаштирилган. Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучлари жангчилари бу ҳудудни мунтазам равишда патруль қилмоқда.
Дунёда аҳолиси энг зич жойлашган икки мамлакат – Ҳиндистон ва Хитойни расмий равишда ўрнатилмаган ва чегараланмаган, фақатгина назорат чизиғи ажратиб туради. Шу нуқтаи назардан, ҳар бир томон буни ўзича тушунади. Чегара ҳудудининг иккита қисми мунозарали бўлиб қолмоқда: Кашмирнинг шимоли-шарқий қисми ва Аруначал Прадеш штатининг шимоли.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь