Ҳиндистон АҚШга 31 та ҳужумчи дрон сотиб олиш бўйича сўров юборди

Олам

image

Ҳиндистон Мудофаа вазирлиги АҚШ ҳукуматига 31 та MQ-9B Reaper ҳужумчи дронларини сотиб олиш бўйича расмий сўров юборди, келишув 2024 йилнинг апрелигача ёпилиши мумкин. Бу ҳақда “The Times of India” нашри хабар берди.

Айтилишича, ёзма сўров Бош вазир Нарендра Моди ва Нью-Деҳлидаги G20 саммитига келадиган АҚШ Президенти Жо Байден ўртасидаги учрашув арафасида юборилган. Президент Байден маъмуриятидан бир ойдан икки ойгача бўлган муддатда жавоб олиниши кутилмоқда. 

“Вазифа жорий молиявий йил давомида (2024 йил 31 мартда тугайди) ёки календар йили тугагунга қадар юқори парвоз давомийлигига эга дронларни сотиб олиш бўйича шартнома имзолашдан иборат. Қуролли кучлар келгуси 6-7 йил ичида Ҳиндистонда General Atomics томонидан йиғиладиган дронларни қабул қилишни кутмоқда”, дейди манба.

Ҳиндистон сўровига АҚШ расмий жавобидан сўнг томонлар шартнома нархини келишиб олади. Дастлаб у тахминан 3,1 миллиард долларга баҳоланган.

Ҳиндистон қуролли кучларнинг ҳар уч тури учун дронлар сотиб олиши кутилмоқда, чунки дронлар денгизда разведка, сув ости кемаларига қарши уруш, қуруқликдаги ҳужум ва уфқдан нишонга олиш каби турли функцияларни бажариши мумкин. Ҳиндистон ҳарбий-денгиз кучлари 2020 йилда иккита Predator разведкачи дронларини ижарага олган ҳолда Америка дронларининг ушбу моделини синаб кўрган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июнь ойида Модининг Вашингтонга ташрифи чоғида дрон сотиб олиш бўйича дастлабки келишувга эришилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Ҳиндистон ҳужумчи дрон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг