Ҳиндистон АҚШдан 73 мингта қурол сотиб олади
Олам
−
28 Август
3343Ҳиндистон Қўшма Штатлар билан НАТО стандартидаги калибрли – 7,62х51 мм камерали 73 минг дона SIG-Sauer-716 Patrol автоматларини етказиб бериш бўйича шартнома имзолади. Бу ҳақда “The Indian Express” хабар берди.
“500 метр масофага учадиган SIG-Sauer-716 Patrol автоматлари Ҳиндистоннинг Хитой ва Покистон билан чегараларида жойлашган армия бўлинмаларини қуроллантириш учун мўлжалланган”, дейилади хабарда.
Шартнома Ҳиндистон Мудофаа вазирлиги томонидан амалга оширилаётган тезлаштирилган ҳарбий харидлар дастури доирасида имзоланган. Аввалроқ Нью-Деҳли ва Вашингтон 72 400 дона SIG-716 автоматларини етказиб бериш бўйича биринчи келишувга эришган эди. Шу орқали, 145 400 та бундай автомат Ҳиндистон армиясига хизмат қилади. Улар учун ўқ-дорилар ишлаб чиқариш тўлиқ Ҳиндистон ҳарбий-саноат комплекси корхоналари томонидан таъминланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳиндистон Япония билан хавфсизлик борасидаги ҳамкорликни кучайтираётгани хабар қилинган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь