Ҳиндистон АҚШ, Россия ва Хитойдан кейин қудратли қуролга эга бўлди

Олам 6661
image

Ҳиндистон Ер орбитасига яқин жойлашган космик аппаратни муваффақиятли уриб тушириб, сунъий йўлдошга қарши қуролга эга тўртинчи давлатга айланди. Бу ҳақда мамлакат Бош вазири Нарендра Моди аҳолига йўллаган мурожаатида айтиб ўтди.

“Ҳиндистон АҚШ, Россия, Хитой каби давлатлардан кейин, космик қуролга эга қудратли давлатлар қаторига кирди. Бизнинг сунъий йўлдошга қарши қуролимиз Ер яқинидаги паст орбитада аппаратни уриб туширди”, деди Моди.

Бош вазирнинг сўзларига кўра, 300 километр баландлидаги сунъий йўлдошни йўқ қилиш учун  3 дақиқадан камроқ вақт кетган. Ракета Ҳиндистон Космик тадқиқотлар ва ишланмалар ташкилоти (мамлакат Мудофаа вазирлиги таркибига киради) томонидан яратилган.

Моди сунъий йўлдошга қарши ракетанинг синовдан ўтказилиши бирор бир давлатга қарши қаратилмагани ҳамда бу амалдаги халқаро ҳуқуқ нормаларига зид эмаслигини таъкидлаб ўтди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 124
Рейтинг: 2.9
t
×