Ҳиндистон ҳарбий дронлар ишлаб чиқаришда Хитой қисмларидан фойдаланишни тақиқлади

Олам

image

Ҳиндистон сўнгги ойларда маҳаллий ҳарбий дрон ишлаб чиқарувчиларига хавфсизликни таъминлаш мақсадида Хитойда ишлаб чиқарилган компонентлардан фойдаланишни тақиқлади. Бу ҳақда тўрт мудофаа ва саноат расмийларига таяниб, “Reuters” хабар берди.

Нашрнинг қайд этишича, ушбу чора ядровий қуролга эга қўшнилар ўртасидаги кескинлик ва Нью-Деҳли учувчисиз квадрокоптерлари, узоқ чидамли тизимлари ва бошқа автоном платформалардан кўпроқ фойдаланишни назарда тутувчи ҳарбий модернизацияни давом эттираётган бир пайтда амалга оширилди.

“Аммо Ҳиндистоннинг янги саноати армия эҳтиёжларини қондиришга интилаётгани сабабли, мудофаа ва саноат вакиллари учувчисиз самолётларнинг алоқа функциялари, камералар, радио узатиш ва операцион дастурий таъминотдаги Хитойда ишлаб чиқарилган қисмлари томонидан бузилган бўлиши мумкинлигидан хавотирда”, дейилади хабарда.

“Reuters” манбаларига кўра, февраль ва март ойларида учувчисиз самолётлар бўйича тендерларни муҳокама қилиш бўйича иккита йиғилишда ҳарбий амалдорлар иштирокчиларга Ҳиндистон билан чегарадош мамлакатларнинг жиҳозлари ёки таркибий қисмлари хавфсизлик нуқтаи назаридан қабул қилиниши мумкин эмаслигини айтган.

Баённомада бу гапни айтган ҳарбий амалдорларнинг исми кўрсатилмаган.

Агентликка келиб тушган ҳужжатлардан бирида бундай қуйи тизимларда муҳим ҳарбий маълумотларни бузадиган хавфсизлик бўшлиқлари борлиги айтилган ва сотувчилардан компонентларнинг ишлаб чиқарувчиси номини ошкор қилишга чақирилган. 

Пекин киберҳужумларга алоқадорлигини рад этган. Ўтган ҳафта баъзи дронлар ва дронларга оид ускуналарда экспорт назоратини эълон қилган Хитой савдо вазирлиги Ҳиндистоннинг чоралари ҳақидаги саволларга жавоб бермаган.

Ҳиндистон 2023-24 йилларда ҳарбий модернизация қилиш учун 1,6 триллион рупий (19,77 миллиард доллар) ажратди, шундан 75 фоизи маҳаллий саноат учун ажратилган.

“Аммо Хитой қисмларига тақиқ ишлаб чиқарувчиларни бутловчи қисмларни бошқа жойдан олишга мажбурлаш орқали ҳарбий дронларни маҳаллий ишлаб чиқариш нархини оширади”, дейди ҳукумат ва саноат экспертлари.

Бенгалуруда жойлашган NewSpace Research and Technologies  асосчиси, Ҳиндистон армияси учун кичик дронларни етказиб берувчи Самир Жошининг айтишича, етказиб бериш занжиридаги маҳсулотларнинг 70 фоизи Хитойда ишлаб чиқарилган.

Маълумот учун, 2019 йилда АҚШ Конгресси Пентагонга Хитойда ишлаб чиқарилган учувчисиз самолётлар ва бутловчи қисмларни сотиб олиш ёки улардан фойдаланишни тақиқлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой Ҳиндистон ҳарбий дронлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг