Ҳинд сценарийси такрорланиши мумкин – ЖССТ Европа давлатларини огоҳлантирди 

Олам 3614
image

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа давлатларини чекловларни тезда бекор қилиш коронавирус билан касалланишнинг кўпайишига олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.  

ЖССТнинг Европа бўлими раҳбари Ханс Клюгенинг сўзларига кўра, кўплаб Европа мамлакатлари яқин келажакда чекловларни юмшатишни режалаштирмоқда. 

Унинг сўзларига кўра, чораларни жуда тез бекор қилиш "ҳар қандай мамлакатда кучли бўрон"га олиб келиши мумкин. 

"Ҳинд сценарийси ҳар қандай жойда такрорланиши мумкин", дея таъкидлаган у. 

Клюге шу пайтгача Европа аҳолисининг 16 фоизи коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозасини олганини қўшимча қилган. 

Маълумот ўрнида, минтақа коронавирус касаллиги тарқалиши бўйича дунёда биринчи ўринда туради: 44,4 миллион киши инфекция юқтирган, бир миллиондан ортиқ бемор вафот этган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 178
Рейтинг: 3
t
×