Ҳикмат Абдураҳмонов лавозимини тарк этади
Жамият
−
29 Июль 2019
6927Тадбиркор Ҳикмат Абдураҳмонов Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши раиси лавозимидан кетишини эълон қилди. Шу билан бирга, тадбиркор Жамоатчилик кенгаши таркибида қолади. Бу ҳақда у ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
“Мана бир йил ҳам ўтди. Жамоатчилик кенгаши раиси сифатидаги бир йиллик фаолиятим якунланганини маълум қилмоқчиман. Мен жамоатчилик кенгаши аъзоси сифатида қоламан. Ушбу давр ҳаётимдаги муҳим жабҳа ҳисобланиб, вазифамни қобилият ҳамда имкониятларим даражасида ҳалол ва сидқидилдан бажаришга ҳаракат қилдим. Кенгашимиз фаолиятига бефарқ бўлмаган, фикр-мулоҳазаларини билдирган, фаол иштирок этган, холисона танқид қилган ёки ишимиздан қониқмаган барчага ўз миннатдорчилигимни билдираман, буларнинг ҳаммаси шундай ёки аксинча бўлган ҳолатда ҳам ўз устимизда ишлашга ҳамда таслим бўлмасликка ёрдам берди. Фикримча, ЖК раҳбари бошчилигидаги янги ташкилотга янги куч оқими, янги фикрлар жуда зарур. Мен эса келаётган йилларда таълим сохасида уз хамфикрларим билан янги лойихага бел боглашни карор килдим, бу ташаббусимиз фикримизча жамиятга келажакда ўз фойдасини келтиради.
Жамоатчилик кенгаши фаолияти самарадорлигини оширишда жамоатчилик, давлат органлари тўғри хулоса чиқаришлари учун ёрдам берадиган фаолиятнинг асосий жиҳатлари хусусида қисқача тўхталиб ўтмоқчиман:
Турли сабабларга кўра ҳамма нарсани амалга ошириш имкони бўлмади. Шунга қарамай, жамоатчилик кенгаши ўз фаолиятини давом эттириши шарт деб ҳисоблаймиз. Бу фуқаролик жамияти ривожланиши учун, шаҳар аҳолиси ва ҳукумат ўртасидаги мулоқотни мустаҳкамлаш учун жуда зарур. 15 ой мобайнида ташкилий масалаларни, институционал шакллантирилишга анча вақт ва куч сарфланди, қилинаётган ишлар билан жамоатчиликни хабардор қилишга, қайта алоқа ўрнатишга, шаҳардаги энг муҳим ҳодисаларни таҳлил қилишга ва шу асосида ўзимизнинг тавсияномаларни ишлаб чиқишга ҳаракат қилдик. Фаол фуқаролар билан бирга низом ва бир қатор асосий ҳужжатлар (ташкилий тузилма, ахлоқ кодекси, аъзолар, эксперт гуруҳ ва бошқалар билан фаолият олиб боришнинг ахлоқ кодекси, регламенти) ишлаб чиқдик. Шаҳар тарихида илк бора пойтахт ҳокимияти қошида ЖК кўринишида жамоатчилик мулоқот майдонини юзага келтирдик. Унга тахминан 100 нафар одамнинг аъзо ва эксперт бўлиши шаҳарликлар томонидан билдирилган катта қизиқишни билдиради. Бу даврда ҳоким ва унинг ўринбосарлари, муниципал хизмат ходимлари ва турли раҳбарлар билан ўндан ортиқ учрашув ва муҳокамалар ўтказилди. Долзарб масала ва муаммолар асосида амалга ошириладиган ишларнинг йиллик режаси ишлаб чиқилиб, ЖКнинг мақсад ва вазифалари белгиланди”, дейди тадбикор Абдураҳмонов.
Эслатиб ўтамиз, Жамоатчилик кенгаши Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг ташаббуси билан ташкид этилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь