Ҳаж сафари қачондан бошланиши маълум қилинди
Жамият
−
03 Июнь 2022
11942Ўзбекистонда зиёратчиларни Ҳаж сафарига юбориш 18 июндан бошланади. 30 июнга қадар давом этади. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита Матбуот котиби Илҳом Маърупов маълум қилди.
Ўзбекистон зиёратчилари шу йил 18 июнь куни Саудия Арабистонига парвоз қилади. Сафарга жўнаш авиақатновлари шу йил 30 июнга қадар давом этади.
Зиёратчилар Ўзбекистоннинг 7 та ҳудуди – Тошкент, Наманган, Самарқанд, Қарши, Бухоро, Урганч ва Нукус шаҳарларидан Саудияга юборилади. Барча рейслар тўғридан-тўғри Мадина шаҳрига амалга оширилади.
Маълумот учун, жорий йил 14-31 июль кунлари эса ўзбекистонлик зиёратчилар ортга қайтарилади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилда Ўзбекистонда бир нафар зиёратчига тўлов миқдори 62 миллион 900 минг сўм этиб белгиланди. Ўзбекистонга Ҳаж зиёрати учун 10 865 квота ажратилди.
LiveБарчаси