“Ҳаж – 2024” мавсуми қачондан бошланиши очиқланди

Жамият

image

Ўзбекистонда Ҳаж мавсуми 2024 йил 23 майдан бошланади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Республикамиздан Саудия Арабистони Подшоҳлигига шу йил 7 июнга қадар ҳар куни авиақатновлар амалга оширилади.

Хусусан, Республиканинг 10 та ҳудудий аэропортидан тўғридан тўғри Тошкент-Мадина, Бухоро-Мадина, Наманган-Мадина, Фарғона-Мадина, Самарқанд-Мадина, Қарши-Мадина, Термиз-Мадина, Урганч-Мадина, Нукус-Мадина ва Навоий-Мадина авиарейслари орқали зиёратчилар Ҳаж сафарига юборилади.

Барча парвозлар "Uzbekistan Airways" АЖ авиакомпанияси томонидан амалга оширилади.

“Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Республика жамоатчилик кенгаши жорий мавсумга тайёргарлик ишларини турли йўналишларда жадал давом эттирмоқда. Ушбу мавсумга пухта тайёргарлик ишларини амалга ошириш мақсадида, дастлабки ишчи гуруҳ Саудия Арабистонига етиб бориб, айни кунларда барча ташкилий ишларни бажармоқда”, дейилади хабарда.

 

Райҳона Улканбаева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ўзбекистон Саудия Арабистони Ҳаж

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made