Ҳайит байрами сабаб мактабларда дарслар тиғизлаштирилган ҳолда ўтилади

Жамият

image

Мактабларда Рамазон ҳайити байрами кунларига режалаштирилган дарслар тиғизлаштирилган ҳолда ўтилади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Умумтаълим муассасаларида 13-15 май кунларига режалаштирилган дарс машғулотларини жорий ўқув йили якунига қадар тиғизлаштирган ҳолда ўтилади.

Вазирлик бу ҳолатни Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорига асосан 13 май – пайшанба куни Рамазон ҳайитининг биринчи куни, 14-15 май кунлари қўшимча дам олиш кунлари сифатида белгилангани билан изоҳлаган.

Ушбу тиғизлаштирилган мавзулар синф журналларига қайд этилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президентининг қарори билан Рамазон ҳайитининг биринчи куни 13 май куни нишонланиши белгиланди. Давлат раҳбарининг алоҳида фармони билан 14-15 май кунлари қўшимча дам олиш куни деб белгиланди ва ўзбекистонликлар ҳайит байрамида жами 4 кун дам оладиган бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

мактаб

Баҳолаганлар

199

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг