Рамазон ҳайитида ўзбекистонликлар неча кун дам олиши аниқ бўлди
Жамият
−
10 Май 2021
17360Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 10 май куни “Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги ПҚ-5110-сонли қарорга имзо чекди.
Қарорга кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2021 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 13 май – пайшанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарори инобатга олиниб, мамлакатда 2021 йил 13 май Рамазон Ҳайити байрами сифатида нишонланиши белгиланди.
Шунингдек, Президентнинг 10 майдаги ПФ-6222-сонли Фармони асосида 2021 йил 14 май (жума) ҳамда 15 май (шанба) кунлари қўшимча дам олиш куни деб эълон қилинди.
Бундан келиб чиқиб, ўзбекистонликлар Рамазон Ҳайити муносабати билан кетма-кет 4 кун дам оладиган бўлишди:
- 13 май, пайшанба – Рамазон Ҳайитининг биринчи куни (ишланмайдиган байрам куни);
- 14 май, жума – қўшимча дам олиш куни (барча учун);
- 15 май, шанба – қўшимча дам олиш куни (барча учун);
- 16 май, якшанба – умумий дам олиш куни.
LiveБарчаси