Ҳаётим таҳлика остида – француз актёри Эрдўғандан сиёсий бошпана сўради 

Олам

image
0:00
0:00
download

Француз актёри, комедиант, шоумен Дьедонне М`Бала Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанга сиёсий бошпана сўраб хат юборди.  

Хабарга кўра, "Туркия Республикаси Президентига очиқ хат" икки тилда тайёрланган. 

М`Баланинг ёзишича, у 20 йилдан буён Францияда таҳдидлар, шантаж ва камситишларга учраб келмоқда. 

"Мен французларни жуда яхши кўраман. Бироқ, менинг мамлакатимдаги баъзи раҳбарлар фуқароларни тенг ҳуқуқли бўлишига йўл қўймайди ва натижада қора танлилар камситилади. Мен Францияда ўзимни хавфсиз ҳис қилмаяпман, ҳаётим таҳлика остида", дейилган Туркия раҳбарига ёзилган мактубда. 

М`Баланинг сўзларига кўра, замонавий Туркия унинг назарида ҳар қандай камситиш ва ҳақоратларга йўл қўйилмайдиган, ноқонуний хатти-ҳаракатларни содир этишга уринганлар қонуннинг энг юқори даражасида жавобгарликка тортиладиган кучли қонуний давлатдир. 

"Сўнгги ойларда Туркияга бир неча бор ташриф буюрдим. Мен аёллар ва эркакларнинг хатти-ҳаракатларидан жуда таъсирландим. Мен Туркия халқида инсонда туғилиши билан пайдо бўладиган ғурур ва эҳтиромни ҳис қилдим. Бу иккиси замонавий дунёда одамлар излаётган ягона нарса. Шу муносабат билан мен сиздан Туркияда сиёсий бошпана беришингизни сўрайман, у ерда мен ҳамжиҳатликда ва тинчликда яшашим мумкин", дейилган актёрнинг мактубида.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрдўған бошпана

Баҳолаганлар

519

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг