Ҳайдовчиликка ўқиётганларнинг давомати онлайн назорат қилинади – ЙҲХББ

Жамият

image

Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун ўқиётган номзодлар давоматини ва ўқув жараёнини онлайн тарзда назорат қилиш йўлга қўйилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар берди.

Бошқарма маълумотига кўра, янгича тартиб 2021 йилда амалга татбиқ этилиши режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари, 2021 йилда транспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказишда фуқароларнинг сабабсиз кутиб қолишларини олдини олиш мақсадида, аризаларни электрон тизимлар орқали беришни жорий этиш ва тўловларини тўлиқ биллинг тизимига ўтказиш чорасини кўриш ва ушбу жараёнларни назорат қилиш учун ягона марказлашган видео кузатув тизимини яратиш режага киритилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ҳайдовчилик гувоҳномаси

Баҳолаганлар

82

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг