Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштиришда прописка аҳамиятини йўқотди

Жамият

image

Жорий йилнинг 1 апрель кунидан ҳайдовчилик гувоҳномасини Ўзбекистон бўйлаб керакли жиҳоз билан таъминланган ҳар қайси Давлат хизматлари марказларида алмаштириш мумкин бўлди. Эндиликда гувоҳномани алмаштиришда ҳайдовчининг пропискадан ўтган жойи аҳамиятсиз бўлиб қолди.

Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати маълумотига кўра, пойтахтдаги 11 та ДХМнинг 7 таси ҳайдовчилик гувоҳномаси бериш учун тегишли ускуналар билан жиҳозланган.

Маълумот учун, ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш учун тўлов ЭКИҲнинг 70 фоизи (ҳозирда 141 911 сўм) га тенг.


Мақола муаллифи

Теглар

прописка ҳайдовчилик гувоҳномаси

Баҳолаганлар

85

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг