Ҳавоси энг ифлосланган мамлакатлар аниқланди
Бу қизиқ
−
30 Август 2023
13988Осиё ва Африка давлатлари ҳаводаги ифлосланиш даражаси юқори бўлган мамлакатлар рўйхатида етакчилик қилмоқда. Бу ҳақда Чикаго университети энергетика сиёсати институти (EPIC) тадқиқотчилари томонидан тузилган йиллик ҳаво сифати индексида (AQLI) маълум қилинди.
Мутахассислар атмосферадаги майда заррачалар PM 2,5 концентрациясини баҳолаб, Бангладеш, Ҳиндистон, Покистон, Хитой, Нигерия ва Индонезияда яшовчи одамлар ҳаёти ва соғлиғига энг кўп хавф солишини аниқлаган.
Тадқиқотчиларнинг фикрича, Жанубий Осиёда PM 2.5 даражаси 2013 йилдан буён деярли 10 фоизга ошган ва бу минтақада умр кўриш давомийлигини тахминан беш йилга қисқартирган. Мутахассисларнинг қўшимча қилишича, Марказий ва Ғарбий Африкада энергия истеъмоли ортиб бораётгани сабабли, ҳавонинг заррачалари билан ифлосланиши одамлар учун ОИВ/ОИТС ёки безгак сингари жиддий хавфга айланган.
LiveБарчаси