Ҳашаматсиз дастурхон: Эрдўған Туркияда ишчилар билан ифторлик қилди

Олам

image

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған 1 май – Меҳнат ва бирдамлик куни муносабати билан Туркиядаги оддий ишчилар билан ифторлик қилди.

Маълум қилинишича, Президент Эрдўған ўзи ишлаётган офисдан чиқиб, Тузлада фаолият юритадиган заводга ташриф буюрган.

Президент бу ерда завод ишчилари билан учрашиб, улар билан бирга ифторлик қилган.

Суратлардан Президент ўзига ўзи хизмат қилгани, унинг ёнига ҳеч қандай ҳашаматли дастурхон ёзилмаганини кўриш мумкин.

Рўзасини ишчилар билан очган Эрдўғанга Туркия Меҳнат ва ижтимоий хавфсизлик вазири Ведат Билгин ва Саноат ва технологиялар вазири Мустафо Варанк ҳамроҳлик қилган.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

256

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг